Россия, Беларус ва Қозоғистон оғир атлетикачилари бир йилга мусобақалардан четлатилди

Олимпия ўйинларидан четлатилиши мумкин бўлган спортчилар ичида қозоғистонлик жаҳон чемпиони Илья Ильин ҳам бор.

Халқаро оғир атлетика федерацияси Сочи олимпиадасида допинг қабул қилгани аниқланган россиялик, беларуслик ва қозоғистонлик спортчилар бу йил Риода бўлиб ўтажак олимпиадада иштирок этолмаслиги мумкинлигини билдирди.

22 июнь куни бу штангачиларни бир йилга мусобақалардан четлатиш қарори қабул қилинди.

Халқаро федерация Россия, Беларус ва Қозоғистон терма жамоаларининг допинг синови уч ва ундан ортиқ ҳолатда ижобий натижа берганини маълум қилди.

Уларни Олимпиададан четлатиш тўғрисидаги қарор Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан 2008 ва 2012 йиллардаги Олимпиа ўйинлари чоғида олинган тест намуналари натижалари бўйича якуний қарорини очиқлаганидан кейин қабул қилинади.

Россия учун бу ёппа дисквалификация бўйича иккинчи ҳолатдир. Ўтган ҳафта бу мамлакат енгил атлетикачилари мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлгандилар.