Беларусда Украинадаги урушда қатнашган 138 одамга жиноят иши очилди

Украина шарқидаги Донецк кўчаларидан бирида.

Беларусь миллий хавфсизлик қўмитаси 138 фуқарога нисбатан Украина шарқидаги урушда иштирок этганлик айблови билан жиноят иши очди.

Қўмита раҳбари Валерий Вакулчикнинг пайшанба куни билдиришича, уларнинг бир қисми Украина ҳукумат кучлари, иккинчи гуруҳи эса россияпараст исёнчилар сафида жанг қилган.

Қўлга олинганларга бошқа давлат ҳудудидаги урушда ёлланма аскар сифатида қатнашганлик бўйича айблов билдирилган. Бу борадаги қонун Беларусда апрель ойида қабул қилинган эди.