Миллионлаб мусулмон Рамазон ҳайитини нишонламоқда

Қирғизистон пойтахтида мамлакат муфтийси имомлигидаги намоз Бишкек марказидаги Ғалаба майдонида ўқилди, 2016 йил 5 июли.

Бугун мусулмонлар яшаётган кўп ўлкаларда мўминлар Ҳайит намозига йиғилди.

Бир қанча давлатлардаги муфтиятлар Рамазон ойи 4 июлда тугаши, 5 июль куни эса Ҳайит намози ўқилиши ҳақида фатво чиқарган. Хусусан, Марказий Осиёнинг Қозоғистон ва Қирғизистон мамлакатларида “Ийдул-Фитр” бугун нишонланмоқда.

Ўзбекистонда эса Рамазон ҳайити қўшни Тожикистон ва Туркманистонда бўлгани каби 6 июль куни нишонланиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда “Ийдул-Фитр” чоршанбага белгиланганига қарамай, Россия ва Қозоғистонда меҳнат муҳожиротига юрган минглаб ўзбекистонликлар Ҳайит намозини бугун адо этдилар.