Ўзбекистон чегарачилари сел оқизиб кетган қирғизистонлик жасадини топди

Ўзбекистон чегарачилари 5 июль куни сел оқизиб кетган одамнинг жасадини топишда Қирғизистонга кўмаклашди. Бу ҳақда 6 июль куни Қирғизистон Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги маълум қилди.

Хабарда айтилишича, Қирғизистонннинг Олабуқа туманидаги Советсой қишлоғида 5 июль куни соат 16да ёққан жала оқибатида сел юрган. Сел қишлоқда яшовчи 28 ёшли Медербек Раевни оқизиб кетган.

Телефон орқали сўзлашувларда Ўзбекистон чегарачилари жасдани топишга кўмаклашишга рози бўлган.

Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги жасад 5 июль куни кеч оста 10да ўзбек чегарачилари томонидан топилгани ва Ўзбекистон томони тиббий экспертизадан сўнг мурдани Қирғизистонга топширишини билдирди.