Бағдоддаги портлашлар қурбонлари сони 250 нафарга етди

Бағдодда 3 июлга ўтар кечаси амалга оширилган портлашлар қурбонлари сони 250 нафарга етди. Ҳодисада, шунингдек, юзлаб киши яраланган.

Ироқ ички ишлар вазири Муҳаммад Габбон истеъфо берди, лекин бош вазир Ҳайдар ал-Абодий истеъфони ҳозирча қабул қилгани йўқ.

3 июлга ўтар тунда амалга оширилган портлашлар Саддам Ҳусайн режими ағдарилган 2003 йилдан буён амалга оширилган террор ҳуружларининг энг қонлиси бўлди. Ироқликларнинг аксарияти хавфсизлик хизматларининг ёмон ишлаётганидан норозилик билдирмоқда. Ал-Жазира каналининг билдиришича, бош вазир портлаш содир бўлган жойни кўриш учун борганида одамлар унинг машинасига тош отган.

ИД интернет орқали баёнот тарқатиб, 3 июль кунги портлашларучун масъулиятни ўз зиммасига олган.