Америкада нефть кескин арзонлаб кетди

АҚШда қазиб олинадиган нефть нархи сешанба куни бирданига 5 фоизга арзонлаб, бир баррели 46 доллару 60 центга тушиб қолди. “Брент” нефти эса, 4 фойизга арзонлади ва бир баррели 47 доллару 96 центга баҳоланди.

Бу шу йилнинг февралидан буён юз берган энг кескин нарх пасайиши бўлиб, мутахассислар фикрича, бу ҳолат Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиш қарори ҳамда АҚШда қазиб олинаётган нефть заҳирасининг кўпайгани тўғрисидаги кутилмаган маълумотлар билан боғлиқдир.

Канада ва Нигерия сотадиган нефти ҳажмини қисқартиргани ва ва АҚШда сланец нефтини қазиб олиш ҳажми қисқараётгани тўғрисидаги хабарлар фонида нефть нархлари шу йил бошида бирданига 80 фойизга ортиб кетган эди.