Комиссия: Британиянинг Ироқ урушида иштироки ўша вақтда зарур бўлган амал эмас эди

Британиянинг Ироқ урушидаги иштироки юзасидан мустақил тергов-суриштирув ўтказган комиссия раиси Жон Чилкот.

Чоршанба куни Буюк Британияда мамлакатнинг Ироқ урушида иштироки устидан етти йилдан буён ўтказилган мустақил тергов-суриштирув натижалари эълон қилинди.

Тергов-суриштирувни бошқарган истеъфодаги давлат мулозими Жон Чилкот Лондондаги Коференциялар марказида қилган чиқиши чоғида комиссия қуйидаги хулосаларга келганини баён қилди: Буюк Британиянинг Ироққа бостириб киришда иштироки ўша вақтда зарур бўлган ҳаракат эмас эди, чунки зиддиятни тинч йўл билан ҳал қилиш имкониятларидан тўла фойдаланилмаган, зеро 2003 йилнинг мартида Саддам Ҳусайннинг режими олдини олиб бўлмайдиган таҳдид эмас эди, боз устига Саддам Ҳусайн ихтиёрида оммавий қирғин қуроли мавжуд эканлигига ишончли далиллар бўлмаган.

Бундан ташқари Чилкотнинг айтишича, Буюк Британиянинг билан АҚШ муносабатлари шу ҳолатда эдики, Вашингтон Лондондан Ироққа бостириб киришда сўзсиз иштирок этишни талаб қилган эмас.