Ироқдаги шиа зиёратгоҳига қилинган ҳужумда камида 35 одам ҳалок бўлди

Саид Муҳаммад бин Али ал Ҳодий мақбараси.

Ироқ пойтахти Бағдоддан шимолда жойлашган шиа зиёратгоҳига 7 июль куни кечқурун қилинган ҳужум оқибатида камида 35 одам ҳалок бўлди, 40 одам жароҳатланди.

Саид Муҳаммад бин Али ал Ҳодий мақбараси Бағдоддан 58 миль узоқликдаги Балад шаҳарчасида жойлашган. Ироқ расмийларига кўра, мақбарага кириш жойида ҳарбий кийимдаги уч нафар жанггари ўзини портлатиб юборган.

Ўтган ҳафтада Бағдоддаги савдо мажмуасида содир этилган портлашда 292 киши ҳалок бўлган эди. Мазкур портлаш учун масъулиятни “Исломий давлат” гуруҳи ўз зиммасига олган.