Қирғизистон Олий Суди Азимжон Асқаров ишини қайта кўриб чиқишни бошлади

Ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров.

Бугун Қирғизистон Олий Суди Ўш воқеаларида айбланиб умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган этник ўзбек ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров ишини қайта кўриб чиқишни бошлайди. Бу ҳақда бир ой аввал қарор қабул қилинган эди.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси экспертлари жорий йил 20 апрелда Азимжон Асқаров ишини кўриб чиқиб, Қирғизистон ҳукуматини ҳуқуқ фаолини қамоқдан озод этишга чақирган. Қўмита қарорида Асқаровнинг сохта айбловлар билан қамалганига ишонилиши қайд этилган.

Азимжон Асқаровга ўтган йили АҚШ Давлат департаментининг “Инсон ҳуқуқлари фаоли” мукофоти топиширилган эди. Шундан сўнг Бишкек ҳукумати норозилик сифатида Вашингтон билан имзоланган ўзаро ҳамкорлик шартномасини бекор қилган.