Туркманистон маҳбуслар нисбати бўйича жаҳонда иккинчи ўринда

Prison Policy Initiative эълон қилган ҳисоботга илова қилинган инфографика.

Маҳбуслар сонининг аҳоли жон бошига нисбати бўйича Туркманистон АҚШдан кейин жаҳонда иккинчи ўринни эгаллади.

АҚШдаги Prison Policy Initiative нотижорий маркази янги ҳисоботига кўра¸ АҚШдаги қамалганлар сони ҳар 100 минг одамга 693 нафардан бўлса¸ Туркманистонда бу нисбат 583 нафарни ташкил этади.

МДҲ ҳудудида бу кўрсаткич бўйича Туркманистондан сўнг Россия иккинчиликка қўйилди. Бу мамлакатда ҳар 100 минг одамдан 443 нафари маҳбусдир.

Марказий Осиëнинг қолган давлатлари бу рўйхатнинг анча пастидан жой олди.

Хусусан¸ Ўзбекистонда ҳар 100 минг одамдан 150 нафари тутқунликда бўлса¸ бу кўрсаткич Қозоғистонда 221 нафарни¸ Қирғизистонда 167 ¸ Тожикистонда эса¸ 121 нафарни ташкил этади.