БМТ ҳисоботида Украина шарқидаги қотиллик ва қийноқларнинг жазосиз қолаëтгани қораланди

БМТ қошидаги Инсон ҳақлари бўйича Олий комиссарлик 14 июль куни эълон қилган ҳисоботда Украина шарқий ҳудудлари ҳам қуролли айирмачилар¸ ҳам Украина аскарлари томонидан амалга оширилаëтган қотиллик ва қийноқларнинг жазосиз қолаëтгани айтилди.

Ҳисоботда айтилишича¸ 2014 йилдан бери давом этаëтган қуролли тўқнашувлар оқибатида ҳозиргача Донбасс минтақасида 9400 дан ошиқ одам ўлдирилган ва уларнинг камида 2000 нафари тинч аҳоли вакилларидир.

Украинада давомли тинчлик ўрнатилиши учун бу қотилликлар ва қийноқларни амалга оширганларни жавобгарликка тортиш муҳимдир¸ дейилади БМТ ҳисоботида.

Ҳозирга қадар бундайлардан айримларининггина маҳкамага тортилганини қайд этган БМТ расмийлари¸ бу жараëннинг ҳам адолатли судловдан узоқда қолаëтганини таъкидлади.