Толибон ҳаракати Қундуз вилоятида ҳужумлар амалга оширди

Афғонистондаги Қундуз вилояти харитаси.

Толибон ҳаракати Афғонистон шимолидаги Қундуз вилоятининг Оқтепа деган жойига ҳужум қилди. Бу ҳақда Туркиянинг Онадўли агентлиги мухбири Мозори Шариф шаҳридан хабар қилади.

Миллати туркман бўлган полиция маъмури Наби Гучлу толиблар Оқтепага беш томондан ҳужум қилганини айтган.

Ҳужумдан сўнг бошланган тўқнашув чоғида олти нафар Толибон жангариси ва бир маҳаллий полициячи ҳалок бўлган, толиблардан 9 киши яраланган.

Афғонистоннинг Қундуз вилояти Тожикистон билан чегарадош.