Эрдўғон Туркияда уч ойлик фавқулодда ҳолат жорий қилди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 21 июлдан бошлаб мамлакатда уч ойлик фавқулодда ҳолат тартиби жорий қилди. Ҳукумат ва миллий хавфсизлик кенгаши аъзолари билан учрашувда бу қарорни эълон қилган Эрдўғон¸ унинг 16 июлга ўтар кечаси амалга оширилган давлат тўнтариши уриниши муносабати билан олинганини билдирди.

Фавқулодда ҳолат тартиби президентнинг мамлакат парламентини четлаб ўтиб¸ янги қонунлар қабул қилишига имкон беради. Мухолифат ва ҳуқуқ фаоллари¸ фавқулодда ҳолатнинг мамлакатда муваффақиятсиз тугаган тўнтариш тарафдорларини оммавий репрессия қилишга олиб келишидан чўчимоқда.

Эрдўғон қарорига муносабат билдирган Германия Ташқи ишлар вазири¸ Туркия раҳбаридан фавқулодда ҳолатни имкон қадар тез бекор қилиш ва мамлакатда қонун устиворлигини кафолатлашга чақирди.

16 июль тунги воқеаларидан бери Туркияда камида 6 минг одам ҳибсга олинди¸ улар орасида мамлакатдаги 360 ҳарбий генералдан юздан ошиғи бор. Эрдўғон ҳукумати ҳозирга қадар 60 мингга яқин полициячи¸ ҳакам ва давлат хизматчисини ëппасига ишдан бўшатди.

Айни пайтда¸ мактаб ва олий ўқув юртларида бу тўнтаришга хайрхоҳликда гумонланаëтганларни оммавий тарзда ишдан бўшатиш жараëни бормоқда. Туркия университетларидаги 1500 декан ишдан бўшатилди¸ хусусий мактабларнинг 20 мингдан ошиқ ўқитувчиси лицензияси бекор қилинди.

Эрдўғон АҚШда яшовчи исломий олим Фатҳуллоҳ Гуленни давлат тўнтариши ортида турган асосий шахс деб айбламоқда.