Тожикистонда Толибонга алоқадорликда гумонланган уч хатлонлик қидирилмоқда

Тожик-афғон чегарасидаги чегарачилар (иллюстратив сурат).

Тожикистоннинг Хатлон вилоятида яшаган уч киши Афғонистондаги “Толибон” ҳаракатига алоқадорликда гумонланиб, қидирувга берилган. Бу ҳақда Озодликнинг тожик хизматига Хатлон вилоят ички ишлар бошқармасидан маълум қилганлар.

Хатлонлик тартиб посбонлари мазкур уч киши Тожикистонни бир неча йил аввал тарк этгани, улар хорижда толибларга қўшилгани ва жангларда иштирок этгани тахмин этилаётганини билдирганлар.

Хатлон вилоят ички ишлар бошқармаси маълумотига кўра, ҳозирда вилоятнинг 280 нафар турғуни Тожикистонда тақиқланган ташкилотларга алоқадорликда айбланиб, халқаро қидирувга берилган.