Тинтувда уйидан 60 000 000 рубль чиққан Россия бош божгири ишдан олинди

Россия Федерал божхона хизмати раҳбари Андрей Бельянинов 28 июлда ишдан олинди.

Россия Федерал божхона хизмати раҳбари Андрей Бельянинов бош вазир Дмитрий Медведевнинг фармойиши билан вазифасидан озод қилинди. Айтилишича, бош божгир ўз аризасига кўра бўшатилган.

Куни кеча Андрей Бельяниновнинг уйида тинтув ўтказилгани ва тадбир давомида 60 млн рубль топилгани хабар қилинган эди. Бош божгир бу пулни оила жамғармаси деган.

Россия Федерал божхона хизмати раҳбари Андрей Бельяниновга қарашли объектларни Федерал хавфсизлик хизмати алкоголли ичимликлар контрабандаси билан боғлиқ бир қатор маҳаллий бизнесменлар устидан олдинроқ очилган жиноят иши муносабати билан тинтув қилган.