Ўзбекистон Интернет энг қиммат давлатлардан бири деб топилди

Ўзбекистон дунё бўйича Интернет нархи энг қиммат давлатлар бешталигига кирди.

"Мобил бўл" халқаро лойиҳаси таҳлилчилари Эфиопия, Туркманистон, Ангола, Мьянма ва Ўзбекистонда Интернет тарифлари дунё бўйича энг қиммат деб топишган.

Эфиопия дунёдаги Интернет энг қиммат давлат бўлиб, бу ерда Интернет тарифи 10 Мбит/с учун қарийб 198 АҚШ долларига тенглиги аниқланган.

Украина эса дунё бўйича Интернет энг арзон давлат бўлиб, бу мамлакатда 10 Мбит/с учун атиги 3,44 доллар ҳақ тўланади.

Лойиҳа таҳлилчилари ҳисоб-китобича, Ўзбекистонда 10 Мбит/с Интернет нархи 144 долларга тенгдир.