Дзюдочи Диёрбек Ўрозбоев Рио Олимпиадасида Ўзбекистонга илк медални олиб келган спортчи сифатида тарихга кирадиган бўлди.
-60кг вазнли дзюдочилар орасида учинчи ўрин учун беллашувда у гуржистонлик рақиби Амиран Папинашвилини енгиб, бронза медалига сазовор бўлди.
Айни вазндаги финал беллашувида Беслан Мудранов қозоғистонлик Елдос Сметовни енгиб, Россия ҳисобига илк олтин медални келтирди.
Рио Олимпиадасида Ўзбекистондан 70та спортчи қатнашмоқда.