Россияда путинпарастлар сони камайган

Владимир Путин.

"Левада-центр" ўтказган сўнгги ижтимоий сўров натижасига кўра¸ Россия президенти Путинга хайрохоҳлар сони кейинги олти ой ичида сезиларли даражада камайган.

2015 йилнинг мартида путинпарастлар сўралганларнинг 37 фоизини ташкил қилган бўлса¸ бугунга келиб бундайлар сони 29 фоизга тушган.

Сўров маркази директори Лев Гудков¸ Путин хайрихоҳлари сонининг камайишини Қрим аннексияси ва Ғарб санкциялари муносабати билан россияликларда давлат пропагандаси уйғотган ҳиссий кўтаринкиликнинг йўқолиб бораëтгани билан изоҳлади.

Бугунга келиб Россияда ҳам¸ Гудков таъкидича¸ авторитар режимларга хос бўлган президентга нисбатан лоқайдлик биринчи ўринга чиққан.

Сўралганлардан 17 фоизи Путинга ўзларининг мутлақ бефарқлигини билдирган ва бу айни йўналишда ўтказилган сўровлар учун рекорд даражада баланд кўрсаткич.

Левада сўровида қатнашган россияликларнинг аксари Путиннинг асосий ютуғи деб армия ва Россиянинг халқаро майдондаги позицияси мустаҳкамланганини айтган бўлса¸ коррупцияга қарши кураш¸ россияликлар турмуш даражасини кўтариш ва иқтисодий ривожланиш соҳасидаги вазиятни Путиннинг асосий муваффақиятсизлиги деб атаган.