Россия гимнастларининг Хитойдан устун келиши Олимпиада сенсациясига айланди

Гимнастика бўйича Олимпиада мусобақаси.

Россия сўнгги 16 йилда биринчи марта Олимпиада ўйинларида гимнастика бўйича совринли ўринни эгаллади.

8 август куни бўлиб ўтган эркаклар ўртасидаги спорт гимнастикаси бўйича жамоавий кўпкураш мусобақаларида Россия терма жамоаси кумуш медалга сазовор бўлди. Олтин медал Японияга, бронза медал эса Хитойга насиб қилди.

Россия терма жамоасининг Хитойдан устун келгани Олимпиададаги сенцасиялардан бири бўлди. Чунки Хитой гимнастикачилари аввалги иккита Олимпиадада олтин медалларни қўлга киритиб келган эди.

Япон гимнастика жамоаси эса сўнгги марта 2004 йилда Олимпиада чемпиони бўлган эди.