Суриянинг Идлиб вилоятидаги болалар касалхонасига бомба ташланди

Сурия. Бомбардимонда акаси ҳалок бўлган бола йиғламоқда.

“Чегара билмас шифокорлар” халқаро ташкилоти Суриянинг Идлиб вилоятидаги болалар касалхонасига самолётдан бомба ташлангани оқибатида 13 киши ҳалок бўлганини билдирди. Ташкилотнинг маълум қилишича, ҳужум 6 август куни уюштирилган.

Халқаро ташкилот таъкидича, ҳарбий самолётдан ташланган тўрт бомбадан иккитаси касалхонага тушган. Касалхонанинг олти ходими яраланган. Ташкилот ҳужум ким томонидан амалга оширилгани номаълум бўлиб қолаётганини хабар қилди.

Аввалроқ БМТ июль ойида Суриядаги 44 касалхонага ҳужум қилингани тўғрисида маълумот тарқатган эди.

Ўтган йилнинг октябрида Ироқ шимолидаги “Чегара билмас шифокорлар” ташкилотига қарашли госпиталга АҚШ ҳарбий учоғи янглиш бомба ташлагани хабар қилинган. Ўшанда 42 одам ҳалок бўлган. Мазкур ҳужум учун Вашингтон халқаро ҳамжамиятдан узр сўраган эди.