Туркманободда сирли комендантлик соати жорий этилди

Туркманистон шарқидаги Туркманобод шаҳрида яшовчиларнинг билдиришича¸ кейинги бир неча кун ичида маҳаллий полиция аҳолига ҳеч қандай изоҳ бермасдан¸ тунги соат 11 дан сўнг комендантлик соати жорий қилган.

Озодликнинг маҳаллий мухбирлари хабарига кўра¸ тунги соат 10 дан кейин полиция ходимлари томонидан тўхтатилган туркманободликларга соат 11 гача уйида бўлиш лозимлиги айтилган¸ акс ҳолда¸ полиция бўлинмасига олиб кетишдан огоҳлантирилган.

Соат 11 дан кейин кўчада юрганлар¸ айтилишича¸ 18 соатга ҳибсга олиниб¸ яқинлари келиб шахсини тасдиқламагунча¸ қўйиб юборилмаëтир. Қўлга олинганлардан нима учун тунда кўчада юрганига оид ëзма тушунтириш бериш талаб қилинмоқда.

Ҳозирча Туркманистоннинг бирор ҳудудида расман комендантлик соати эълон қилинмаган.

Туркманабод шаҳри Афғонистон ва Ўзбекистонга туташ Лебап вилояти маркази.

Айрим матбуот нашрлари¸ туркман-афғон чегарасида толиб жангарилари ва туркман чегарачилари ўртасида 2015 йилдан бери бир неча бор отишма рўй бергани ҳақида хабар тарқатган.