АҚШ Россия ҳаракатини "афсусланарли, аммо ажабланарли бўлмаган ҳолат", деб баҳолади

Давлат департаменти расмийси Марк Тонер.

АҚШ Россия Суриягат ҳаво зарбалари бериш учун Эрон ҳарбий базасидан фойдаланаётганини ”афсусланарли, аммо ажабланарли бўлмаган ҳолат”, деб баҳолади.

Давлат департаменти расмийси Марк Тонер 16 август куни Россия Эрондаги Ҳамадон ҳарбий базасидан фойдаланаётгани Вашингтонгга Ҳалабдаги гуманитар инқирознинг олдини олиш ҳамда Исломий давлатга қарши курашда Москва билан ҳамкорлик қилишга ҳалақит бермаслигини таъкидлади.

Шу билан бир қаторда расмий Россия ҳарбийлари АҚШ томонидан қўллаб қувватланаётган Сурия тмухолифатини бамбардимон қилаётганини қоралади.

Эроннинг Ҳамадан ҳаво базасидан сешанба куни осмонга кўтарилган Россиянинг Ту-22М3 ва Су-34 қирувчи учоқлари Сурияда ҳаво ҳужумларини бошлаган.

Москва ўз ҳарбий учоқлари фақат "террорчиларни" нишонга олишини айтиб келади. Аммо суриялик фаолларга кўра, Россия учоқлари Ғарб дастаклаётган исёнкор гуруҳларга қарши ҳужумлар уюштирмоқда.