2016 йилнинг биринчи ярмида рўй берган фалокатлар нархи 71 миллиард долларга чамаланди

Европада содир бўлган сув тошқини 2016 йилда суғуртачилар учун энг қиммат табиий офатлар бўлди.

Суғуртачиларни суғурта қилиш билан шуғулланувчи Швейцариядаги Swiss Re ширкати ҳисобича¸ 2016 йилнинг биринчи ярмида Япониядаги зилзиладан то Канада ўрмонларидаги ëнғинга қадар содир бўлган офатлар жаҳон иқтисодига 71 миллиард долларлик зиëн еткизган.

Бу эса¸ ўтган йилнинг айни давридагига нисбатан 38 фоизга кўпдир.

Бу зиëннинг 3 миллирд доллари инсон қўли билан содир этилган фалокатлардан келган бўлса¸ қолгани табиий офатлар оқибатида етказилган зарардир.

Январь-июнь ойларида АҚШда кузатилган кучли бўрон ва Европада содир бўлган сув тошқини суғуртачилар учун энг қиммат табиий офатлар бўлди¸ дейилади Швейцария ширкати ҳисоботида.