Ғаллаорол тумани насос станциясида 10 киши димиқиб ўлди

Насос қувури

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида 10 киши газдан димиқиб ўлди ва яна уч киши Жиззах шаҳри шифохонаси жонлантириш бўлимига олиб кетилди.

Шифокорларга кўра, уч кишининг ҳаёти ҳозирда хавф остида эмас.

Газдан димиқиб ўлганларнинг ёши 33 билан 53 орасидадир.

"Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси Ғаллаорол Магистрал газ қувурлари бошқармаси ходимларининг маълум қилишича, ҳодиса 20 август эрталаб туманнинг Канализация Насос Станцияси (КНС) ҳудудида юз берган.

Ҳодиса юзасидан Ғаллаорол прокуратураси тергов-суриштирув ишларини бошлаган.