Саркози яна Франция президенти бўлмоқчи

Николя Саркози.

Франциянинг собиқ президенти Николя Саркози кейинги йил ўтадиган президент сайловида ўз номзодини қўйиш ниятини билдирди.

“Мен номзод бўлишга қарор қилдим. Тарихимизнинг қийин даврида бу курашни олиб бориш учун зарур кучга эгалигимни ҳис қилаяпман”, деб ёзди Саркози Фейсбук ижтимоий тармоғидаги ўз саҳифасида.

61 ёшли сиёсатчи 2012 йилги президент сайловида амалдаги давлат раҳбари Франсуа Олландга ютқазиб қўйган. Ҳозирда Олланднинг аҳоли орасида обрў-эътибори унча юқори эмас.