Қамоқдаги тожик мухолифатчисининг хотини ва ўғли йўқолди

Муҳаммадали Ҳайитнинг рафиқаси Савринисо Жўраева.

Қамоққа олинган тожик мухолифатчиси Мухаммадали Ҳайитнинг хотини ва ўғли бедарак йўқолди.

23 августда тарқатилган хабарларга қараганда, Муҳаммадали Ҳайитнинг рафиқаси Савринисо Жўраева ва унинг 17 ёшли ўғли Фирузни Душанбедаги уйидан хавфсизлик хизмати ходимлари олиб чиқиб кетган. Ҳозирги пайтда уларнинг қваерда экани номаълум бўлиб қолмоқда.

Мухолифатчининг қариндошларига кўра, Миллий хавфсизлик қўмитаси бу борада маълумот беришдан бош тортмоқда.

Тожикистонда тақиқланган Ислом уйғониш партияси раиси ўринбосари бўлган Муҳаммадали Ҳайит ва депутат Сайидумар Ҳусаний июнь ойида умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Душанбе суди уларни давлат тўнтаришига уринишда айбдор деб топган.