“Чегара билмас мухбирлар” Озарбайжонда Фаиг Амировнинг ҳибсга олинишини қораламоқда

“Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти логоси.

Қароргоҳи Парижда бўлган “Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти Озарбайжонда мухолифатдаги Халқ жабҳаси лидерларидан бири Фаиг Амировнинг ҳибс этилишини қоралаб чиқди. Амиров Azadlig кундалик газетасининг ҳам молиявий директори бўлиб ҳисобланади.

Фаиг Амиров “диний адоват қўзғатганлик” ва “диний маросимлар ўтказиш баҳонасида ватандошлар ҳуқуқларини бузганлик” айбловлари билан уч ойга ҳибс этилган. “Чегара билмас мухбирлар” 24 август кунги баёнотида Озарбайжон расмийларини Амировдан “кулгили айбловлар”ни олиб ташлашга чақирган.

Озарбайжон полицияси Амировнинг ёнидан Туркия расмийлари 15 июлдаги давлат тўнтариши уринишини режаланганликда айблаётган Фатҳуллоҳ Гулан китоблари чиққанини билдирган. Гуланнинг ўзи бу айбловни рад этган.

“Эрдўғон томонидан эълон қилинмиш “гуланчилар ови”дан гула кўтарган Озарбайжон расмийлари ўз мухолифларига қарши янги қатағонларни бошлаш учун мутлақо бемаъни бўлса-да, ажобий баҳона топганлар”, дея билдирди “Чегара билмас мухбирлар” ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича масъули Йохан Бир.