Россия кенг қамровли ҳарбий - ўқув машғулотларни бошлади

Мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳарбий-ўқув машғулотлари бошланганини эълон қилмоқда.

Россия ер устида, Қора ва Каспий денгизларида кенг қамровли ҳарбий - ўқув машғулотларни бошлади.

Мудофаа вазири Сергей Шойгу 25 август куни машғулотлар жанговар ҳолатга келтирилган жанубий, ғарбий ва марказий ҳарбий округларда Москва вақти билан соат еттида бошланганини эълон қилди.

Ҳарбий - ўқув машғулотлари Қрим ярим оролида, Украина, Эстония, Латвия, Литва чегараси яқинида ўтказилмоқда. Машғулотлар август ойи охиригача давом этади.

Ҳарбий ўқув машғулотлари Россия Суриядаги бомбардимонларни амалга ошириш учун Эрондаги базадан фойдалана бошлаганидан ва президент Путин Украинани Қримда саботаж уюштиришда айблаганидан бир ҳафта ўтиб бошланди.