Россия ўз паралимпиячилари учун мусобақасини ўтказмоқчи

Россия Паралимпия қўмитаси раҳбари Владимир Лукин.

Россия Бразилиядаги ўйинларда иштирок этишдан четлатилган ўз паралимпиячилари учун келгуси ҳафтада икки кунлик мусобақалар ўтказишни режаламоқда.

“Р-Спорт” ахборот агентлиги Россия Паралимпия қўмитаси раҳбари Владимир Лукинга иқтибосан мусобақалар 7 ва 8 сентябрь кунлари Москва вилоятида ўтказилишини хабар қилади.

Халқаро текширув чоғида Россияда спортчилар учун давлат допинг дастури мавжудлигини аниқлаганидан кейин Халқаро паралимпия қўмитаси Россиянинг бутун терма жамоасини Риодаги ўйинлардан четлатган.

Риодаги паралимпиада 7 сентябрдан 18 сентябргача бўлиб ўтади.