Каримов соғлиги ҳақида ўзбек меҳнат муҳожирлари нима деб ўйлашади?

Russia/Uzbekistan - uzbek migrants in Moscow, 26 July 2013

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов соғлиғига оид маълумот мавҳумлигича қолар экан, мамлакат ташқарисида миллионлаб ўзбек муҳожирлари ҳам Тошкентда бўлаётган ҳодисаларни қизиқиш билан кузатиб бормоқда.

Россия Федерал миграция хизмати чиқарган сўнгги ҳисоб-китобларга кўра, Россияда бугун 1 миллион 756 мингга яқин Ўзбекистон фуқароси яшаб, меҳнат қилмоқда.

Хўш, ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари қайси кайфиятда Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллик байрамни кутиб олмоқда?

Уларнинг Ўзбекистонда кузатилаётган ўзгаришларга муносабати қанақа?

Буларни билиш мақсадида Озодлик Россиядаги меҳнат муҳожирларига микрофон тутди.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Ўзбек меҳнат муҳожирлари Каримов соғлиги ҳақида нима деб ўйлашади?