Назарбоев: Дўстимни йўқотганимдан чуқур қайғудаман

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ўзбекистонлик ҳамкасби Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан эълон қилган баёнотида: “Мен билан қарийб 30 йил мобайнида елкама-елка ишлаган дўстимни йўқотганимдан чуқур қайғудаман”, — деб таъкидлади.

Жаноб Назарбоев Ўзбекистондаги бугунги барқарорлик ва жамият фаровонлиги ҳамда кенг миқёсли ўзгаришлар Ислом Каримов номи билан боғлиқлигини алоҳида қайд этиб ўтди.