Қозоғистонда 2001 йил 11 сентябрдаги каби террорчиликни режалаштирган гуруҳ қўлга олинди

Қозоғистоннинг Ақтўбе шаҳрида 2016 йилнинг 6 июлида содир бўлган отишма.

Қозоғистон Миллий Хавфсизлик Қўмитаси 18 августда Олмаота вилоятида қўлга олинган тўрт шахс самолётларни олиб қочишни, ҳарбий қисмларга, куч ишлатувчи тузилмалар ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг энг нуфузли амаддорларига ҳужум қилишни режалаштиришганликда айбланаётганини маълум қилди.

Хабарда айтилишича, гуруҳ Толдиқўрғон аэропорти разведкасини амалга ошириб, АҚШдаги 2001 йил 11 сентябрда бўлиб ўтган ҳуружларга ўхшаган террор ҳаракатини содир этиш учун фуқаролик ёки ҳарбий самолётни олиб қочиш имкониятини ўрганган. Қўлга олинган 4 одам орасида Қирғизистон ватандошлари ҳам бор.

МҲК маълумотига қараганда, йил бошидан мамлакатда саккизта радикал гуруҳ қўлга олинган.