Шавкат Мирзиёев Россияни Ўзбекистоннинг "стратегик шериги" деб атади

Россия президенти Владимир Путин (ўнгда) Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев билан.

Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан Самарқандда 6 сентябрда бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистоннинг Россия билан алоқалари "олдин ҳам, ҳозирда ҳам ва келажакда ҳам стратегик шериклик асосида бўлади", деб билдирди.

Россия президенти Ўзбекистонга 3 сентябрда дафн этилган Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтириш учун борган эди.

Брш вазир Путин ташрифини юртнинг қайғули кунларида "ҳақиқий дўстнинг елкама-елка туришидир" деб таърифлаб, миннатдорчилик изҳор этди.

Ўз навбатида Владимир Путин: "Сўнги йилларда Ислом Каримов билан ўзаро ишончга асосланган шахсий алоқаларимиз анчагина қўйиқлашди, деган бўлардим. У мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкам асосини яратди. Президент Ислом Каримов томонидан йўлга қўйилган барча алоқалар давом этади, деб жуда ҳам умид қиламиз. Бизга энг ишончли дўстга ишонгандек ишонишингиз мумкин", деб билдирди..