Суриядаги курдлар ўз конституциясини қабул қилмоқчи

Сурия шимолидаги курд мухториятини бошқараётган Хадия Юсуф.

Суриядаги қуролланган курд гуруҳлари ва уларнинг Башар Ассад режимига қарши иттифоқчилари Сурия шимолида янги тузимни шакллантириш учун конституция қабул қилади.

Reuters агентлигининг Сурия шимолидаги курд мухториятини бошқараётган Хадия Юсуфга таяниб хабар беришича, конституция бўйича таъсис мажлиси октбярь ойининг бошларида чақирилади.

Юсуф Туркиянинг аралашуви ҳам курдларни ўз ниятидан қайтара олмаслигини таъкидлади.

Яқинда курдларга қарши кайфиятдаги Сурия қуролланган мухолифати гуруҳи Туркия ҳарбийлари қўллаб-қувватловида Суриядаги иккита курд мухторияти оралиғидаги Манбиж ва Жераблус шаҳарларини “Исломий давлат” гуруҳи жанггариларидан тозалаган эди.

Туркия Сурияда курд мухторияти ташкил этилишига кескин қарши чиқмоқда. Анқаранинг билдиришича, Сурия курдларининг “Демократик иттифоқ” ҳаракати Туркия ҳудудида фаолият юритаётган курд сепаратчиларига алоқадордир.