1 ярим миллион мусулмон Ҳаж ибодатини адо этади

Бу йил 1 ярим миллион мусулмон Саудия Арабистонида Ҳаж ибодатини адо этади.

Макка шаҳрида хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

"Масжид ул-Ҳарам"дан 2 километр радиусда автомобил ҳаракати вақтинча тўхтатилган.

Ўтган йили Минода шайтонга тош отиш маросими пайти тиқилинчда кўпчилиги эронлик бўлган 2 минг одам ҳалок бўлганди.

Бу йил Эрон ўз фуқароларининг Ҳажга боришини тақиқлаб қўйди.

Ўзбекистон Дин ишлари қўмитасига кўра, бу йил 5200 нафар ўзбекистонлик ҳаж ибодатини адо этмоқда.