"Тошшаҳартранспорт" акциядорлик жамияти матбуот хизматига кўра, Ўзбекистон пойтахтида 12 сентябрь куни жамоат транспорти ўз ишини тонгги соат эрталабки 4:00дан бошлайди.
Бундай қарорнинг олинганига Қурбон Ҳайити байрами сабаб қилиб кўрсатилди.
Тошкентда Ҳайит намози эрталаб соат 6:15 да ўқилади.
Ўзбекистонда исломий байрам муносабати билан душанба дам олиш куни деб эълон қилинган.