Идлиб ва Ҳалабда бомбардимонларда камида 90 одам ҳалок бўлди

Қутқарувчилар Идлибда яраланган одамни эвакуация қимлоқда.

Суриянинг Идлиб ва Ҳалаб шаҳарларига берилган ҳаво зарбалари оқибатида шанба ва якшанба кунлари камида 90 одам ҳалок бўлди.

Ҳаво бамбардимони АҚШ ва Россия Сурияда урушаётган томонлар ўртасида сулҳ битимига эришиш йўллари юзасидан Женевада келишиб олгани эълон қилинганидан кўп ўтмай содир этилди. Мазкур келишим 12 сентябрдан бошлаб кучга кириши лозим.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Россия Ташқи ишлшар вазири Сергей Лавров 9 сентябрь куни Суриядаги вазиятни барқарорлаштириш юзасидан кейинги ҳаракатлар бўйича муросага келингани ҳақида эълон қилган эди.

Сулҳ битими халқаро гуманитар ташкилотларга ҳарбий ҳаракатлардан жабрланган аҳоли пунктларига озиқ-овқат, дори – дармон ва бошқа инсонпарварлик ёрдамларини етказиб бериш учун имконият яратади.