Шимолий Корея яна янги ядровий синовни ўтказишга тайёр турибди

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин ҳарбийлар билан кенгаш ўткизмоқда.

Шимолий Корея яна бир ядровий қурол синовини ўтказишга тайёр. Бу ҳақда Жанубий Корея Миллий мудофаа вазирлиги расмийси Мун Сан Гюн Селуда ўтган брифингда маълум қилди.

Унга кўра, Шимолий Корея Пунгё-ри полигонида янги ядровий қуролни синовдан ўтказишга тайёр турибди. Бу маълумот Жанубий Корея ва АҚШ разведкасига таянган ҳолда тарқатилди.

Шимолий Корея 9 сентябрь куни ўз тарихида бешинчи марта ядровий қурол синовини ўтказган эди. Ўша куниёқ БМТ Хавфсизлик хизмати Шимолий Кореяга нисбатан янги санкциялар жорий этишга розилик билдирди. Шимолий Корея 2006 йилда биринчи марта ядровий қурол синовини ўткизганидан бери бу мамлакатга қарши беш марта санкция жорий этилган эди.

Шимоллий Кореянинг ядровий синов ўтказиши БМТ, АҚШ, Япония ва Хитой томонидан кескин танқид қилинган.