Жаҳонда ҳар йили камида 800 минг одам ўз жонига қасд қилади

Ҳар йили дунёда камида 800 минг одам ўз жонига қасд қилади, яъни ҳар 40 сонияда бир одам ҳаёт билан видолашади. Бу ҳақда Жаҳон саломатликни сақлаш ташкилоти маълум қилди.

Ташкилотининг билдиришича, ўз жонига қасд қилаётганларнинг асосий қисми 15 ёшдан 29 ёшгача бўлган одамлардир.

Маълумотда ўз жонига қасд қилиш жаҳон миқёсида катта муаммога айланиб бораётгани қайд этилади.

Қашшоқ давлатларда ўз жонига қасд қилишнинг асосий сабаби алкоголизм ва депрессия бўлса, бой давлатларда стресс ва яқин одамлари билан муроса қила олмаслик бўлмоқда.