Мустафо Жамилев Сахаров мукофотига номзод сифатида кўрсатилди

Қрим татар ҳалқи лидери Мустафо Жамилев.

Қрим татар ҳалқи лидери Мустафо Жамилев Сахаров номидаги халқаро мукофотга уч номзоддан бири сифатида кўрсатилди.

Сешанба куни мазкур мукофтга унинг номзоди Европа парламенти консерваторлар ва ислоҳотчилар блоки ва Европа халқ партияси томонидан қўллаб-қувватланди.

Сахаров мукофоти совриндори Европа парламентида 27 октябрда ўтадиган овоз бериш натижаларига қараб аниқланади.

Украина парламенти депутати Мустафо Жамилев Қрим татар Мажлисининг собиқ раисидир. У Қримнинг Россия томонидан аннекция қилинишига қарши чиққан, шундан сўнг унинг Россияга, жумладан, Қримга кириши Москва томонидан тақиқлаб қўйилган.

1988 йилда таъсис этилган Сахаров мукофоти Европа парламенти томонидан инсон ҳуқуқлари ҳимояси йўналишида фаолият кўрсатаётган шахсларга берилади. Унинг пул кўринишидаги миқдори 50 минг еврони ташкил қилади.