Ўзбекистонда президентлик сайлови учун округ сайлов комиссиялари ташкил этилди

2015 йил 29 март. Ўзбекистонда президентлик сайлови, Андижон вилоятида сайловчи овоз бермоқда.

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси 15 сентябрь куни ўтган йиғилишда президентлик сайловларини ўтказиш учун сайлов округларини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Марказий Сайлов комиссияси қарорига кўра, Қорақолпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда жами 14 та округ сайлов комиссяси ташкил этилади.

Сайлов округлари рўйхати, округ доирасидаги сайловчилар сони ва округ сайлов комиссияларининг манзили тўғрисидаги маълумотлар маҳаллий нашрларда эълон қилинади.

Ўзбекистонда президентлик сайловини ўтказиш 4 декабрга белгиланган.