Ўзбекистон Паралимпияда 15-ўринни эгаллади

Ўзбекистон спортчилари Паралимпия ўйинларида, жумладан, сузиш бўйича мусобақаларда иштирок этди.

Ўзбекистон Бразилиянинг Рио де Жанейро шаҳрида ўтган Паралимпия ўйинларида 31 медални қўлга киритди.

Ўзбек паралимпиячилари мусобақларда 6та жаҳон, 7 та паралимпия ва 12та Осиё рекордини ўрнатди.

Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциациясининг маълум қилишича, 32 спортчидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси спортнинг беш тури – енгил атлетика, сузиш, дзюдо, ўқ отиш ва оғир атлетика бўйича мусобақаларда иштирок этган.

Қўлга киритилган 31 медалнинг 8таси олтин, 6 таси кумуш ва 17таси бронзадир.

Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон 15-ўринни, медаллар сони бўйича 12-ўринни эгаллади.