Марказий сайлов комиссияси халқаро ташкилотлардан кузатувчилар таклиф қилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ)га,Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси (МДҲ Ижроия қўмитаси)га, Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га, Ислом ҳамкорлиги ташкилоти (ИҲТ)га ва Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси (БСОА)га Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг халқаро кузатувида иштирок этиш учун расман таклифномалар юборди, деб хабар қилди Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати.

МСК фикрича, халқаро ва хорижий кузатувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиши бутун сайлов жараёнининг ошкоралиги ва очиқлиги тамойиллари мустаҳкамланишига, умумийлик, тенглик, эркинлик ва яширин овоз бериш каби демократик сайловларнинг тамойилларига риоя этилишига хизмат қилади.

2015 йил, 29 мартда ўтказилган президент сайловидаамалдаги президент Ислом Каримов 90 фоиз овоз билан ғалаба қилганини Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси маълум қилган эди.

Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Ўзбекистон президенти сайлови “қонун устуворлигига” зид равишда ўтказилгани тўғрисида баёнот берган.