Ўзбекистонлик қочқинлар ҳимоячисига "Нобель мукофоти муқобили" берилди

"Гражданское содействие"қўмитаси раҳбари Светлана Ганнушкина чорак асрдан буён қочқинларга, жумладан, ўзбекистонлик қочқинларга ёрдам бериб келади.

Россиялик Светлана Ганнушкина Швециянинг инсон ҳуқуқлари ҳимояси соҳасидаги “Тўғри турмуш тарзи учун” мукофоти билан тақдирланди. Бу ҳақдаги қарор пайшанба куни Стокхольмда эълон қилинди.

“Нобель мукофотининг муқобили” сифатида таърифланадиган мазкур мукофотга россиялик ҳуқуқ ҳимоячиси “инсон ҳуқуқлари ишига кўп йиллик садоқати ва қочқинлар ва кўчкинларга нисбатан адолатли муносабати учун” лойиқ, деб топилган.

"Гражданское содействие"қўмитаси раҳбари Светлана Ганнушкина чорак асрдан буён қочқинларга, жумладан, ўзбекистонлик қочқинларга ёрдам бериб келади.

Швециянинг инсон ҳуқуқлари ҳимояси соҳасидаги “Тўғри турмуш тарзи учун” мукофотига Светлана Ганнушкинадан ташқари Суриядаги “Оқ каскалар” нодавлат ташкилоти, мисрлик хотин-қизлар ҳуқуқлари учун курашчи Моэн Хасан ҳамда Туркиядаги “Ҳуррият” газетаси лойиқ, деб топилди.

Тақдирланганлар 3 млн. швед кронини (тақрибан $350 минг) ўзаро бўлиб олади.