Эронда канадалик профессор озод қилинди

Профессор Хома Худфар.

Теҳрон Эрон ва Канада ватандоши бўлган профессор Хома Худфарни қамоқдан озод қилди. Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Баҳром Қосимийнинг билдиришича, аёл инсонпарварлик мулоҳазаси билан қўйиб юборилган.

Қосимийга кўра, хасталиги туфайли қамоқдан озод қилинган профессор Худфар Уммон орқали Канадага жўнаб кетган.

Худфар шу йил март ойида эри вафоти муносабати билан Эронга таъзияга келганида мамлакатдан чиқарилмай қўйган. Профессор аёлнинг яқинлари у июнь ойидан бери Теҳрондаги Эвин қамоқхонасида сақланиб келганини хабар қилганлар. Сўнгги бир неча ой мобайнида икки фуқаролиги бўлган, шу жумладан, АҚШ, Британия ва Франция паспортига эга бўлган эронликлар Эронда босимга учрамоқдалар.