Ҳалабда мухолифат ва ҳукумат кучлари ўртасидаги жанглар даҳшатли тус олди

Суриянинг Ҳалаб шаҳридаги вазият.

Суриянинг Ҳалаб шаҳрида ҳукумат кучлари ва қуролланган мухолифат гуруҳлари ўртасида қақшатқич жанглар бормоқда.

Ҳукумат кучлари 27 сентябрь куни Ҳалабнинг бир қатор туманларига зарба беришни бошлаган эди. Хабарларга қараганда, ҳукумат кучлари бир қатор мавзеларни қуролланган исёнчилардан озод қилган.

АҚШ ва Россия Сурияда уришаётган томонлар ўртасида сулҳ битимига эришган эди. Бироқ бу битим бир ҳафта амалда бўлганидан сўнг 19 сентябрда бузилган. Ўшандан бери томонлар ўртасидаги жанглар тўхтамаяпти. Сулҳ битими бузилишида Вашингтон ва Москва бир-бирини айбламоқда.

Ҳуқуқ фаолларига кўра, бир ҳафта ичида Ҳалабда 237 одам ҳалок бўлди. Улардан 38 нафари болалардир.