Ўшда Ўзбекистоннинг икки ватандоши 17 йилданга қамалди

Қирғизистоннинг Ўш шаҳар суди Ўзбекистоннинг икки ватандошини узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм этди.

Қирғизистон Олий судининг билдиришича, З, Мирожиддин ва Т. Шоҳжаҳонгир исмли ўзбекистонликлар “миллатлараро низо қўзғатиш”, “ноқонуний қуролли гуруҳ ташкил этиш” ва “қароқчилик” моддалари билан айбдор деб топилган.

Ўзбекистон ватандошларининг ҳар бири 17 йилданга озодликдан маҳрум қилинган.

Ўзбекистонликлар билан бирга судланган икки қирғизистонликнинг бири 16 йилга, иккинчиси эса 10 йилга қамалди.

Судланувчилар милиция томонидан шу йилнинг 6 март куни Ўшда қўлга олинган эди.