Сурияда Ҳалаб учун жанглар давом этмоқда

Ҳалаб Россия самолётлари бомбардимонидан сўнг.

Сурияда якшанба куни қуролланган мухолифат ва ҳукумат кучлари ўртасида Ҳалаб шаҳри учун жанглар давом этди.

Сурия ҳукумати мухолифатга қуролларни топшириш ва шаҳарни тарк этишни таклиф қилди.

Ҳукумат кучлари Россия ҳарбий учоқларининг қўллаб-қувватловида жанг қилмоқда. Россия учоқлари якшанба куни шаҳарнинг шарқий туманларини бомбардимон қилган.

Айни пайтда БМТнинг гуманитар масалалар бўйича мутассаддиси Стивен О'Брайен “Ҳалаб шарқидаги вазият гуманитар жиҳатдан ўта ҳалокатли тус ола бошлагани”дан ташвиш билдирди. Унга кўра, бу ерда 275 минг одам қамал ҳолатида яшамоқда.