Ассанж АҚШдаги сайловлар ҳақида янги маълумотлар ваъда қилмоқда

WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж Берлинда трансляция қилинган видеоконференция чоғида, 2016 йил 4 октябри.

WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж ўз сайти жорий йил охиригача миллионга яқин янги ҳужжат ёйинлашни режалаётгани ҳақида маълум қилди. Ассанжга кўра, улар орасида АҚШдаги президент сайлови, Google ширкати, уруш, қурол-аслаҳалар ва нефть саноатига оид анчагина материал эълон қилинади.

Берлиндаги видеоконференцияда Ассанж Wikileaks лойиҳаси бошқаруви ва молиялаштирилишидаги ўзгаришлар ҳақида сўзларкан, гуруҳ ўзи билан ҳамкорлик қилаётган оммавий ахборот воситалари сонини юзтадан оширишга тайёр эканини урғулади.

Швеция расмийлари Ассанжни жинсий тажовуз билан боғлиқ айбловлар асосида сўроқ қилиш учун қидирмоқда. 45 ёшли австралиялик бу айбловларни рад этиб келади. У экстрадиция қилишларидан чўчиб, 2012 йилдан буён Эквадорнинг Лондондаги элчихонасида истиқомат қилиб келмоқда. Ассанж Швеция уни АҚШга топшириб юборишидан хавфсирайди. WikiLeaks асосчиси мулоҳазасига кўра, Америкада уни махфий ҳужжатларни ошкор қилгани учун судлашлари мумкин.