Ўзбек-қозоқ чегарасида савдо ҳудуди ташкил этилади

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида савдо ҳудуди ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон меҳнат вазири Улуғбек Рўзиқулов ва Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансеит Туймебаев учрашуви пайтида келишиб олинди.

Чегара ҳудудида савдо зонасини ташкил этиш доирасида Шимкент шаҳрида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмасини ташкил этиш режалаштирилган.

Ахборот агентликларининг 11 октябрь куни маълум қилишича, Жанубий Қозоғистон вилоятитга борган ўзбек делегацияси “Химфарм” ширкати ва трактор заводларида бўлиб, бу ердаги бизнес имкониятлар билан танишган.

Ўзбек делегацияси таркибида бўлган тадбиркорлар мазкур ишлаб чиқариш корхоналари билан иқтисодий алоқалар ўрнатиш истагини билдирганлар.